Қозоғистон Ақтау яқинида қулаган самолётнинг қора қутиларини Бразилиянинг Ҳаво ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш марказига (CENIPA) топширади.
Бу ҳақда Қозоғистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Баёнотда қора қутиларнинг Чикаго конвенциясининг 13-иловасига мувофиқ Embraer самолёти ишлаб чиқарилган мамлакат бўлган Бразилияга юборилиши таъкидланди.
CENIPA барча зарур техник воситалар, замонавий жиҳозлар ва парвоз ёзувчиларидан маълумотларни муваффақиятли ўқиш учун сертификатланган лабораторияга эга.
"Бу масала давлат раҳбарининг шахсий назоратида", — дейилади хабарда.