Бугун 6 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Қойил! Хитойликлар 9 минг иероглифни компьютер клавиатурасига қандай жойлаштирган?

Қойил! Хитойликлар 9 минг иероглифни компьютер клавиатурасига қандай жойлаштирган?

Хитой тили дунёнинг энг мураккаб тили ҳисобланади. Ундаги иероглифлар сони 50 мингга етади. Албатта, хитойликлар кундалик ҳаётда уларнинг ҳаммасидан фойдаланмайди.

Мисол учун, хитойча эски босма ҳарфларнинг стандарт тўплами 9 минг белгидан иборат. Бу белгиларни компьютер клавиатурасига жойлаштириш жуда қийин.

Дастлабки Хитой босма ускуналарида ҳар бир иероглиф учун алоҳида тугмалар мавжуд эди. Бунинг учун улар босиш тугмаларини жуда кичик шаклда жойлаштиришган. Шу боис матн терувчи дастлаб лупа ёрдамида керакли иероглифни топган ва қўли билан босган. Бу жараённинг машаққати сабаб энг тажрибали матн терувчи ҳам бир дақиқада 11 донадан ортиқ белгини тера олмаган.

Мазкур матн териш усулини япониялик Киота Сугимото ўйлаб топган.

1946 йилда филолог Линь Юйтан хитойликларга янги усулни таклиф этди. Унда барча иероглифлар гуруҳларга бўлинди. Ҳар бир иероглиф гуруҳига битта клавиш жорий қилинди. Бунинг натижасида босма ускуналарнинг ҳажми кичрайиб, 64 та тугмага эга бўлди. Матн териш тезлиги дақиқасига 50 донагача кўтарилди.

Қизиғи, ускуна клавиатураси марказида “кўз” деб номланган дарча жойлаштирилди. Яъни, маълум бир тугма босилганда “кўз”да иероглифлар гуруҳи акс эттирилади. Керакли иероглифни танлаш учун эса қўшимча тугма босилиши талаб этилади.

Аммо Хитойда мазкур ускунани ишлаб чиқариш оммалашмади. Биринчидан, унинг нархи жуда қиммат - 120 минг АҚШ доллари атрофида эди. Иккинчидан, “Ремингтон” компанияси учун уюштирилган кўргазма вақтида ускуна ўз ихтирочиларига панд бериб, ишламай қолди.

Шунга қарамасдан, бу модель бугунги замонавий клавиатураларнинг асосини ташкил этади.

Хитой тилида асосан қўлланиладиган 25 та иероглиф мавжуд. Улар учун клавиатурада алоҳида тугмалар бор. Қолган белгиларни теришда  фойдаланувчи битта клавишни бир неча бор босиши ёки бир нечта клавишларни муайян териши талаб этилади. Шунга ўхшаш усул “СМС” хабарларни теришда ҳам қўлланилади. Эски тугмали телефонларда бир клавишга бир неча иероглифлар жойлаштирилган.

Юқоридаги усулни ўзлаштириш қийин жараён бўлиб, айниқса,  бир нечта бўлаклардан ташкил топган иероглифлар тузилганда яққол билинади. Яъни, бир клавиш бирикмасига бир нечта вариантдаги иероглифлар тўғри келиши мумкин. Албатта, бу матн терувчи дуч келадиган ягона муаммо эмас.

Маълумки, илк босма ускуналар жуда катта эди. Сўнг турли янги усуллар - фонетик усул, териш жараёнида иероглифнинг транскрипцияси, керакли иероглифларни ўзи танлаш каби усуллар қўлланила бошланди. Бироқ муаммо бартараф этилмади. Масалан, Хитойда битта фонемага бир нечта иероглиф тўғри келиши мумкин.

Тинимсиз изланишларга қарамасдан, хитойлик матн терувчи ҳамон анчагина тер тўкишига тўғри келади. Чунки Хитой тилида бир-бирига ўхшаш сўзлар ва иероглифлар жуда кўп.

Киритилди: 21:45 12.09.2019. Ўқилди: 1034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!