Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи К.Н.нинг фойдасига тарбиясидаги уч нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор С.А.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор С.А.нинг алимент тўловларидан қарздорлиги 43 млн. сўмдан ошиб кетганлиги сабабли унга бўлим ходимлари томонидан жавобгарлик масаласи ҳал қилиниши билдирилган.
Шунда қарздор С.А. алимент тўловлари ўрнига ўз номидаги уйни фарзандларининг бири номига ўтказиш истагини билдириб, ўзининг номидаги Кегейли туманида жойлашган уйни жорий йилнинг 18-декабрь куни фарзандига ҳадя этган.
Шундан сўнг, ундирувчи К.Н. Бюронинг Кегейли туман бўлимига келиб, алимент пулларидан воз кечишини билдириб ариза берган ва ижро ҳаракатлари тугатилган.