Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қорақалпоғистондаги “Суенли” магистрал канали реконструксия қилинади

Қорақалпоғистондаги “Суенли” магистрал канали реконструксия қилинади

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Франциянинг Ўзбекстондаги элчиси Орелия Бушез билан учрашув бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари А.Данияров ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари иштирок этган учрашувда Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларини сув билан таъминловчи “Суенли” магистрал каналини реконструксия қилиш масаласи муҳокама этилди.

Учрашув аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадреймов лойиҳасини амалга ошириш, хусусан, “Суенли” магистрал каналини реконструкция қилиш бўйича тайёрланган тақдимот билан меҳмонларни таништирди.

Таъкидланганидек, Тахиатош, Хўжайли, Шоманай, Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларидаги суғориладиган ер майдонларига хизмат қилувчи “Суенли” магистрал каналини реконструкция қилиш 2023–2027 йиллар этиб белгиланган. Бугунги кунда мазкур ташкилот томонидан “Суенли” магистрал каналини реконструкция қилиш ишлаш бўйича техник-иқтисодий асосини (ТЭО) ва ишчи меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқилмоқда.

Учрашувда Франция тараққиёт агентлиги ва Европа инвестиция банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Орол денгизи қуйи ҳавзасидаги деградацияга учраган ерларни тиклаш ва суғориш бўйича инвестиция дастури бўйича AgroParicTech университетидан франциялик иккита талаба 2023 йил 17 мартдан бошлаб Қорақалпоғистонга келгани ва улар жорий йилнинг август ойи ўрталаригача шимолий туманларни сув билан таъминловчи “Суенли” магистрал канали бўйлаб қишлоқ хўжалиги ҳолатини баҳолашга оид маълумотларни тўплаш ишларини олиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Меҳмонлар ҳудудларда ўтказилаётган учрашувларда Оролбўйининг ўзига хос табиати, иқлим шароити, суғориш тармоқлари ҳақида маълумотларга эга бўлганини, келгусида ҳамкорлик бўйича ҳам ўзларининг таклиф-мулоҳаларини билдириб ўтдилар

Киритилди: 09:03 30.05.2023. Ўқилди: 1881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!