Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди

Қорақалпоғистонда вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди

Мамлакатимизда эълон қилинган карантин ва бугунгидек синовли вазият ўз навбатида бутун халқимиздан бирлик ва бирдамликда барча қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишимизни талаб этмоқда. Аммо айрим фуқароларимиз томонидан, ўз манфаатлари йўлида тартиб қоидаларни қўпол равишда бузишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Тадбир давомида фуқаро Н.А. “шартли харидор”га олдиндан келишилган, сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 100 дона вирус блокатор тиббий воситаларини 12 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 20:41 06.07.2020. Ўқилди: 3496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!