Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда қутурган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда

A A A
Қорақалпоғистонда қутурган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманой тумани Бегжап ОФЙ ҳудудида шоқоллар қишлоқда яшовчиларга ташланган. Фуқаро Юсуп Қурбанов ва Анвар Жолдасбаевга шоқол ташланиб, тишлаб олган. Натижада икки фуқаро ҳозирда Шуманой тумани тиббиёт бирлашмасида қутириш касаллигига қарши даволанмоқда.
Бу ҳақда Makan.uz сайти ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Kar24.uz сайтининг хабар беришича, юқоридаги икки кишидан ташқари Шуманой туманидаги Қарабайли ОФЙда қутирган шоқол қишлоқда яшовчи аёлга ташланиб, тишлаб олган. Аёл зудлик билан касалхонага етказилган. Текшириш натижасида шоқолнинг қутургани аниқланган. Бу ҳақда Шуманой тумани ҳокимининг ўринбосари Ниъомжон Алланиязов маълумот берган.

Маълумотда айтилишича, туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутурган шоқолларни отишни топширган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса 50 минг сўм ваъда қилинган.

Қўшимча маълумот, ўтган йили Шуманой тумани Дўстлик байроғи ва Дехқонобод ОФЙларда бир гуруҳ болаларни қашқирлар талаганди.

Makan.uz манбасининг хабарига кўра, шоқоллар уй ҳайвонлари товуқлар, қўй-эчкиларга тез-тездан ҳужум қилишмоқда. Бу бўйича ҳали ҳеч қандай расмий маълумот берилгани йўқ.

Киритилди: 16:21 26.12.2018. Ўқилди: 3859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!