Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистон Республикаси Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалигида ов қилган браконьерлар қўлга олинди..

Қорақалпоғистон Республикаси  Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалигида ов қилган браконьерлар қўлга олинди..

2021 йил 21 июнь куни, тунги соат 23:40 да Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги ҳудудида С.Т. тегишли бўлган нексия автомашинаси Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги ҳудудидан чиқишда тўхтатилиб, автомашинанинг юк хонаси кўздан кечирилди. Кўздан кечирилганда автомашина юкхонаси ичидан Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида истиқомад қилувчи фуқаролар А.К. ва Т.С. ов қилиш тақиқланган мавсумлигига қарамасдан ушбу фуқаролар томонидан тақиқланган ёритиш ускунасидан(прожектор) фойдаланган ҳолда бир дона ёввойи тўнғиз отилганлиги ва ушбу ёввойи ҳайвонни автомашина юкхонасига жойлаштириб олиб кетаётганликлари аниқланди.

Ушбу ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ноқонуний отилган бир дона ёввойи тўнғиз юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирги кунда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:55 27.06.2021. Ўқилди: 2179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!