Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қорабоғ ҳарбийлари Озарбайжонга техника ва қуролларини топширмоқда

A A A
Қорабоғ ҳарбийлари Озарбайжонга техника ва қуролларини топширмоқда

Қорабоғдаги ҳарбий тузилмалар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув доирасида қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларини топширмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“25 сентябрь ҳолатига кўра, улар саккизта зирҳли техника, 37 та дала артиллерияси, бир нечта ракета ва миномётлар, 3 200 дан ортиқ ўқотар қуроллар, танкка қарши қуроллар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шунингдек, 435 мингга яқин ўқ-дориларни топширди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қўлга олинган артиллерия қуроллари, турли мақсадлардаги ҳарбий техника, қўл гранаталари ва бошқа ўқ-дорилар Келбажар туманидаги йиғиш пунктига олиб кетилган.

Арманистон армиясининг қуролсизланган аскарларига Қорабоғ ҳудудини иккита йўлак орқали тарк этиш таъминланди, деб хабар бермоқда Озарбайжон ИИВ.

Улар Лочин — Хонканди ва Келбажар — Басаркечар йўналишларида шахсий транспорт ва автобусларда чиқиб кетиши мумкин.

Киритилди: 10:01 27.09.2023. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!