Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қора денгиз узра АҚШга тегишли стратегик дронлаp парвозларининг интенсивлиги ошди

Қора денгиз узра АҚШга тегишли стратегик дронлаp парвозларининг интенсивлиги ошди

Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз узра АҚШга тегишли стратегик дронлаp парвозларининг интенсивлиги ошганини маълум қилди.

"Қўшма Штатлар ва НАТО давлатларининг Украина можаросидаги иштироки даражаси ошаётганлиги сабабли турли салбий ҳодисалар эҳтимоли ва тўғридан-тўғри қарама-қаршилик хавфи ортиб бормоқда", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Бунга жавобан, Пентагон АҚШ Қора денгизнинг халқаро сувлари устида парвозларни давом эттиришини маълум қилди

"Биз халқаро сувларда ва қонун томонидан рухсат этилган бошқа ҳудудларда учиш, сузиш ва бошқа турдаги фаолият юритишда давом этамиз", дея муносабат билдирди АҚШ Мудофаа вазирлиги.

Киритилди: 08:12 29.06.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!