Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қора чой ҳақида 8 та факт

Қора чой ҳақида 8 та факт

1. Оғиз бўшлиғини тозалайди
Илмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади.

2. Юракка фойда
Европалик олимлар кун давомида 3-4 пиёла чой ичадиганларда юрак хасталикларининг юзага келиш хавфи 21% га камайишини исботлашган. Тўғри, қора чойни аччиқ дамлаб ичиш тавсия этилмайди. Аммо меъёрида бўлса, хавотирга ўрин йўқ.

3. Саратон профилактикаси
Маълумотларга кўра, қора чойдаги полифенол ҳамда катехин антиоксидантлари саратоннинг айрим турлари учун профилактика вазифасини ўтайди. Европалик олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқот ҳулосаси эса қора чой истеъмол қиладиган аёлларда бачадон саратонининг юзага келиш хавфи бошқаларга нисбатан камроқ эканлигини кўрсатган.

4. Суякларни мустаҳкамлайди
Мазкур ичимлик таркибидаги фитокимёвий моддалар суяклар мўртлашувидан ҳимоядир. Шу боис қора чой ихлосмандлари орасида артрит касаллиги кам учрар экан.

5. Зўриқишдан халос этади
Кун давомида толиққан бўлсангиз аччиқ дамланган қора чой ичиш ҳаётий қувватингизни тиклаб, кайфиятни кўтаради. Шу билан бирга асабларни ҳам тинчлантиради. Аминокислоталар ҳисобига мунтазам қора чой ичиш кортизол – стресс гормони миқдорини пасайтиради.

6. Иммунитет яхшиланади
Алкиломин антитаначалари иммун тизимини рағбатлантирса, ошловчи моддалар вирусларга чидамлиликни таъминлайди. Демакки, шамоллаш, тумов ёҳуд йўтал аломатларида иссиқ қора чой айни муддао.

7. Моддалар алмашинуви фаоллашади
Чойдаги ошловчи моддалар терапевтик таъсирга эга. Шундан бўлса керак ошқозондаги оғирликни бартараф этиб, ҳазм фаолиятини яхшилайди. Қолаверса организмда моддалар алмашинувини ҳам фаоллаштиради.

8. Тетиклаштиради
Эрталабдан қўлингиз ишга бормаса ёки кайфиятингиз панд берса, бир пиёла қора чой ичинг. Олимлар фикрича, аччиқ дамланган қора чой организмни тетиклаштириб, ақлий фаолликни оширади.

Киритилди: 08:45 23.01.2022. Ўқилди: 5689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!