Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қор ёғиши оқибатида Хоразмда электр энергияси таъминотида жиддий узилишлар юз берди

A A A
Қор ёғиши оқибатида Хоразмда электр энергияси таъминотида жиддий узилишлар юз берди

Об-ҳаво шароитининг ноқулай келиши, жумладан, кучли шамол эсиб, қор ёғиши оқибатида Хоразм вилояти электр энергияси таъминотида жиддий узилишлар юз берди. Бу ҳақда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

13 март куни эрталабдан вилоятнинг кўплаб шаҳар ва туманлари электр энергиясисиз қолди. Давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари иш фаолияти тўхтади. Йўлларда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати билан боғлиқ муаммолар кўпайди. Светофорларнинг ишламай қолиши оқибатида, чорраҳаларда тирбандликлар юзага келди.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабарига кўра, электр таъминотидаги узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити оқибатида юзага келган авариялар билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда тезкор ишчи гуруҳлар жалб қилиниб, аварияларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 12:37 13.03.2021. Ўқилди: 4021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар