Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қон томирлари бўйлаб ҳаракатланувчи митти робот яратилди

Қон томирлари бўйлаб ҳаракатланувчи митти робот яратилди

Аксарият хасталикларни дори-дармонсиз даволаш мушкул. Айниқса, оғриқлар зўрайганда кучли препаратларни қабул қилишга мажбурмиз. Аммо кимёвий таркибга эга бундай малҳамлар бир томондан дардимизни енгиллатса, бошқа тарафдан танамизнинг соғлом аъзосига зиён етказиши табиий.

Бу ҳолат тайванлик олимларнинг янги тадқиқоти учун асос бўлди. Улар фармацевтик маҳсулотларнинг ножўя таъсирларини бартараф этиш мақсадида изланишлар олиб борди. Якунда дори воситаларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб бера оладиган митти робот яратилди.

Инновацион қурилманинг узунлиги бир сантиметрдан ҳам кичикроқ. У ножўя таъсирга эга дори воситаларини тўғридан-тўғри касаллик ўчоғига етказишга мослаштирилган.

Янги ихтиро магнит нанозаррачаларидан иборат. У қон томирлари орқали ҳаракатланиб, шаклини ўзгартириши, қолаверса, зарур паллада бўлиниб, яна бир бутунга бирлашиши мумкин.

‼️Олимлар хулосасига кўра, митти роботнинг хоссалари даволаш ва тиббий диагностикада қўл келади. Хусусан, дори-дармонларни организмга мақсадли етказиб беришда катта натижа беради.

Киритилди: 19:28 24.09.2022. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!