Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида бир нечта транспорт воситалари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳолати акс этган видео эълон қилинди.
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ушбу транспорт воситалари ва ҳайдовчиларининг шахсига аниқлик киритилда ҳамда ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.