Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Москвада Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашди. Бу ҳақда Қодиров Телеграмъда ёзган.
Қодировнинг сўзларига кўра, йиғилишда ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва қўриқлаш идоралари фаолияти ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.
– Суҳбатимиз давомида амин бўлдимки, бу инсоннинг Ватанга фидойилиги, касбий маҳорати алоҳида эътирофга сазовордир. Унинг мамлакат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги шахсий ҳиссаси беқиёс. Бу, айниқса, бугунги кунда мураккаб халқаро вазият фонида муҳим аҳамият касб этмоқда”, — дейилади Қодиров хабарида.