Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров фахрий журналист сифатида тан олинди. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди .
17 декабрь куни Грознийда Ахмат Хожи Қодиров хотирасига бағишланган “Олтин қалам” халқаро журналистик мукофоти бўлиб ўтди . Тадбир доирасида Чеченистон раҳбарига “ОАВ соҳасини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратгани” ва “Журналистлар ҳамжамиятини жаҳон миқёсида қўллаб-қувватлагани учун” дипломи топширилди.
Бундан ташқари, Қодиров таниқли журналистларга мукофотлар топширди. Шундай қилиб, Бутун россия давлат телерадиокомпаниясининг ҳарбий мухбири Александр Сладков мукофотнинг Гран-присини қўлга киритди. Чеченистон раҳбари, шунингдек, ҳарбий мухбир ва Донецк давлат телерадиокомпанияси директори Андрей Руденкога “Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвонини берди.