Бугун 22 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қодиров ЕИга унинг онасига нисбатан қўллаган санкциялари учун миннатдорчилик билдирди

Қодиров ЕИга унинг онасига нисбатан қўллаган санкциялари учун миннатдорчилик билдирди

Европа Иттифоқи Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодировага «Украиналик болаларни қайта тарбиялаш дастурини амалга оширгани ва Россия-Украина урушида қатнашган чечен жангчилари оилаларига ёрдам бергани» учун санкциялар киритди.

Бунга жавобан Рамзан Қодиров Европа Иттифоқига миннатдорчилик билдирди. «Мен Европа Иттифоқига Аймани Несиевна фаолиятини юксак баҳолагани ва бундай ёқимли совға учун чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Унинг Европа санкциялар рўйхатига киритилиши Американинг илгари жорий қилинган санкциялари билан бирга бизнинг жангчиларимиз ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашдаги хизматларининг ҳақиқий эътирофидир», — деб ёзди Чеченистон раҳбари Қодиров ўзининг Телеграм-каналида.

Киритилди: 20:09 25.06.2024. Ўқилди: 1691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!