Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Қизим, сенга бир гапим бор!"

A A A
"Қизим, сенга бир гапим бор!"

Майдагап аёл куракда турмайдиган важ-баҳоналар билан эркакнинг кайфиятини тиним бермай бузаверса, «Сиз мени ҳеч севмадингиз-севмадингиз! Уни олиб бермадингиз, буни олиб бермадингиз!» ёки «Фалончининг эри у қилди! Писмадончининг эри эса бунга эришди!» ёхуд «Дурам всегда везёт! Менинг пешанамга қандай ношуд эр битган ўзи!» каби жонга тегадиган нолишлари ила Худонинг берган куни асабга тегиб, минғирлайверса, чиндан ҳам, кун ўтиб бир кун пичоқ бориб суякка қадалади ва охир-оқибат эркакнинг ичи музлаб, қалбида на севги, на муҳаббатдан асар қолади. Унда қолса, отасиз ўсмаслиги учун ўз фарзанди ҳақи, зиғирдай бардош қолади, холос. Пировардида ниҳоятда қалтис бир ҳолат, яъни эркакка илондай совуқ, бемеҳр аёл билан ўлган кунидан яшашдан бошқа чора қолмайдиган хавфли вазият қарор топади.

Агар аёл шунда ҳам ҳар гапида заҳар томадиган тилини тиймас, бадҳазм феъл-атворини идора қилиб олмас экан, ҳаётида қайтмас-тузалмас ҳодиса рўй беради: у ё кундошли бўлади, ё умуман эрсиз қолади.

Маълумки, эри ташлаб кетган бундай аёлнинг соҳиби шайтон бўлади. Аёл кишининг илиқ меҳри-ю, чин муҳаббатига эҳтиёжманд эркак эса анави бадбахт хотин устига олинадиган бўлажак кундошнинг кўзига тез кўриниб қолади.

Шундай экан, хулосани ўзингиз чиқариб оларсиз...

Мазкур маслаҳат эрини ўзидан қочириб юборган, энди кўрпаси совиб, минг афсус қилаётган Худо безор жувонларга эмас, балки ҳали турмуш қурмаган бокира қизларга берилган. Бинобарин, ортиқча гап ортиқчадир.

Киритилди: 05:30 12.04.2021. Ўқилди: 4506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!