Учрашувнинг 38-дақиқасида Муҳаммадали Ғиёсов гол уриб, “Қизилқум”ни олдинга олиб чиққан бўлса, Майкл Бабатунде 71-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Гарчи ўйиннинг асосий вақти давомида ҳар икки жамоада бир нечта қулай вазиятлар содир бўлган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади ва жамоалар экстра таймга йўл олди.
Унда Шаҳзодбек Раҳматуллаев 110-дақиқада “Машъал” дарвозасини ишғол қилган бўлса, Муҳаммадали Ғиёсов 120-дақиқада дубл қайд этди. Шу тариқа, “Қизилқум” 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек, “Олимпик МобУз” ва “Хоразм” клублари баҳси 1:2 ҳисобида якунланди.
Бугун Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади. Жумладан, Тошкентда «Олимпик» ва «Андижон» ўзаро баҳс олиб борса, Олмалиқда «Металлург» «Сурхон»ни синовдан ўтказади.
Ушбу учрашувлар маҳаллий вақт билан соат 20:30 да бошланади.