12 июнь куни Яманнинг Ходейда порт шаҳри қирғоқларида кема ҳужумга учрагач, Қизил денгизда чўкиб кетди.
Бу ҳақда Буюк Британия денгиз савдосини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) хабар берди.
Кема охирги марта кўрилган ҳудудда вайроналар ва нефть топилган.
Ambrey денгиз хавфсизлиги компанияси маълумотларига кўра, сўз юритилаётган юк кемаси Грецияга тегишли бўлиб, Либерия байроғи остида Қизил денгиз орқали Ҳиндистонга йўл олган.