Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қийноқлари билан ном чиқарган Жаслиқ қамоқхонаси ёпилади

Қийноқлари билан ном чиқарган Жаслиқ қамоқхонаси ёпилади

Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослашитирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида»ги (Жаслиқ қўрғонида жойлашган) қарорни имзолаган.

Шу муносабат 5 август куни соат 15:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қарор ижроси ва мазмун-моҳияти таҳлили юзасидан матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган. 

«Қорақалпоғистонда жойлашган ва узоқ йиллар давомида қийноқлар, миш-мишлар билан ном чиқарган мазкур жазони ижро этиш колониясига бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари  Баҳромбек Адилов иштирок этади», — дейилади Миллий матбуот маркази ахборотида.
 

Киритилди: 11:41 03.08.2019. Ўқилди: 4541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!