Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қийин аҳволга тушганлар учун кредит тўлашда енгилликлар берилади

Қийин аҳволга тушганлар учун кредит тўлашда енгилликлар берилади

Марказий банк қарорига кўра, молиявий қийинчиликка учраган, мураккаб ҳаётий вазиятга тушган ёки форс-мажор ҳолатлар сабаб кредит тўлай олмаётган истеъмолчилар учун банклар енгилликлар бериши шарт.

Эндиликда ҳар бир банк ўз расмий сайтида қуйидагилар бўйича аниқ тартиб жойлаштириши керак:
➖ кредит тўловини кечиктириш, муддатни узайтириш, фоизни қайта кўриб чиқиш каби реструктуризация турлари;
➖ ариза қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
➖ талаб қилинган ҳужжатлар рўйхати;
➖ қарор қабул қилиш муддати ва истеъмолчини хабардор қилиш тартиби.
Айниқса, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар учун кредит тўловлари 10 ойгача узайтирилиши тартиби мажбурий кўрсатилиши лозим.

Яъни, қийин аҳволда қолганлар учун кредит юкини енгиллаштириш бўйича аниқ ҳуқуқий механизм яратилди.

Киритилди: 07:50 23.11.2025. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!