Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалигида вазни 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилади

Қишлоқ хўжалигида вазни 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида оғирлиги 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармони қабул қилинди, деб хабар қилди Norma.uz.

Таъкидланишича, республика давлат ва фуқаро авиациясида учувчисиз учиш мосламаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ўзгарган. Хусусан, учиш мосламаларининг вазни 25 кгдан оғир бўлмаслиги керак. Қишлоқ хўжалиги фаолияти учун мўлжалланган дронлар бундан мустасно. Бундай дронлар учиш учун максимал рухсат этилган оғирлик 100 кг.
Шу йил февраль ойидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ерларни назорат қилиш ва экинларни мониторинг қилиш учун дронлардан фойдаланиш бошланган эди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу чора илк бор Жиззах вилоятида амалга оширилди. “Jizzax Organic” компанияси Ўзбекистон фуқаро авиацияси агентлигидан учувчисиз учиш аппаратларини бошқаришга рухсат олди.

Киритилди: 10:08 04.12.2021. Ўқилди: 2291 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!