Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📝Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:

▪️табиий ва техноген офатлар;
▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.

❇️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.

📃Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Киритилди: 09:27 16.04.2025. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!