Бугун 12 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлиги оширилади

Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлиги оширилади

“Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-18-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

✔️ Янги тизим доирасида:

🔹ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “E-auksion”да савдоларга чиқарилади;

🔹электрон онлайн аукцион савдоларида яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.

⚠️ Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби – ижарага олувчи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади, жумладан:

▪️ер участкасидан 49 йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш;

▪️қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини мустақил равишда белгилаш;

▪️ер участкасини иккиламчи ижарага бериш;

▪️дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш.

Киритилди: 14:35 04.02.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!