Нашр бу ҳақда Энергетика саноати тадқиқот маркази раҳбари, Украина ҳукуматининг энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси Александр Харченкога таяниб маълум қилди.
Бу энг ёмон сценарий бўлиб, Украинада ҳарорат минус 10 даражадан пастга тушади, Россия эса мамлакатнинг атом энергетика тизимига ҳужум қилиши мумкин.
Украина Миллий Стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими Геннадий Рябцевнинг сўзларига кўра, энг реал сценарий уйлар ва корхоналарда кунига 8-14 соат электр узилишини назарда тутади.
Исми ошкор этилмаган америкалик мулозимнинг Politico нашрига айтишича, АҚШ Украинада "жуда қаттиқ қиш" бўлишини кутмоқда. Аввалроқ “Укренерго” компанияси кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг оғир қишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.