Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қироллик совғалари: Трамп учун "учувчи сарой"

Қироллик совғалари: Трамп учун "учувчи сарой"

Доналд Трамп маъмурияти Қатар қироллик оиласидан унинг президентлик муддати охиригача янги "Air Force One" вазифасини бажарадиган Boeing 747-8 самолётини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Кейин бу самолёт Трампнинг президентлик кутубхонаси жамғармасига топширилади, деб хабар қилмоқда ABC News манбалари.

Ушбу совға келаси ҳафта Трампнинг Қатарга ташрифи пайтида эълон қилиниши кутилмоқда - бу унинг иккинчи муддатдаги илк хорижий сафари бўлади.

Ҳашаматли жиҳозлари туфайли "учувчи сарой" номини олган самолётни Трамп февраль ойида Уэст-Палм-Бичдаги аэродромда кўздан кечирган. Самолётнинг нархи АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари президент хавфсизлигини таъминлаш учун ўрнатадиган ҳарбий ускуналар харажатларини ҳисобга олмаганда 400 миллион долларга баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:42 11.05.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!