Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қироличаси тўрт набирасини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди

Қироличаси тўрт набирасини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди

Дания қироличаси Маргрете II тўрт нафар набираси, шаҳзода Иоаҳимнинг фарзандларини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди.

Дания қироллик оиласининг баёнот беришича, 2023 йил 1 январдан бошлаб улар ўз унвонларидан фақат Монпеза графи ва графиняси сифатида фойдаланишлари мумкин.

Баёнотга кўра, қиролича набиралари ўз ҳаётларини мустақил йўлга қўйишларини истайди.

Қайд этилишича, барча набиралар ворислик тартиби бўйича тахтни эгаллаш навбатини сақлаб қолишади.

Қиролича Маргрете II 82 ёшда бўлиб, у 1972 йил 14 январда отаси Фредерика IX вафотидан сўнг тахтга ўтирган.

Киритилди: 21:27 30.09.2022. Ўқилди: 2017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!