Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
21 октябрь куни Чарлз III Австралия парламентида нутқ сўзлади. Буюк Британия қироли ўз нутқини тугатгандан сўнг уни Австралиянинг Виктория штати сенатори Лидия Торп танқид қилди. У саҳнага чиқди ва «бу сизнинг мамлакатингиз эмас» деб бақирди.
“Бизга еримизни қайтариб беринг. Биздан ўғирлаган нарсаларингизни – суякларимизни, болаларимизни, халқимизни қайтариб беринг. Сиз бизнинг шоҳимиз эмассиз. Сиз бизнинг еримизни вайрон қилдингиз, - деб бақирди сенатор.
Хабар қилинишича, хавфсизлик ходимлари Лидия Торпни монархга яқинлашишга имкон бермай, тезда залдан чиқариб юборган.