Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, тегишли фармон бугун куни Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров томонидан имзоланган.

Маълум қилинишича, Жапаров Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди 3 июндаги ҳукмини ижро этиш мақсадида ушбу фармонни имзолаган. Унга кўра, Алмазбек Атамбaев Қирғизистон Республикасининг қуйидаги давлат мукофотларидан маҳрум этилган:

Қирғизистон Республикасининг энг олий мукофоти – “Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони” унвони, “Манас” орденининг II даражаси, “Данакер” ордени ва “Данк” медали.

3 июн куни Бишкекнинг Биринчи май тумани суди Қирғизистонни тарк этган Алмазбек Атамбаевни сиртдан 11 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Собиқ президент коррупсия, оммавий тартибсизликлар уюштириш, шунингдек, Қўйтош қишлоғидаги ер майдонларини ноқонуний қўлга киритишда айбдор деб топилган.

Киритилди: Бугун 17:51. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!