Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонлик «Раим-миллионер» ва унинг акалари Озарбайжонда қўлга олинди

Қирғизистонлик «Раим-миллионер» ва унинг акалари Озарбайжонда қўлга олинди

25 март куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус хизматлар билан ҳамкорликда Озарбайжон ҳудудида Қирғизистон Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари, халқаро қидирувда бўлган Раимбек Матраимовни қўлга олди.

Матраимов билан бирга унинг акалари Тилек, Руслан ва Исломбеклар ҳам ҳибсга олиниб, Қирғизистонга олиб кетилган.

Департаментнинг таъкидлашича, Раимбек Матраимов марҳум
«қонундаги ўғри» Қамчи Асанбек (Қўлбоев) билан алоқадор бўлиб, божхона хизмати ходимлари ва ҳукумат амалдорлари орасидан жиноий гуруҳ тузган.

Матраимовга нисбатан «Қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш» ва «Жиноий даромадларни қонунийлаштириш (ювиш)» моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Киритилди: 10:23 27.03.2024. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!