Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари қиш мавсумида энергетик инқирозга дуч келаётган Қирғизистонга биргаликда электр энергиясини етказиб беришни бошлади.
Бу орқали Қирғизистон Тўхтағул сув омбори ресурсларини ток ишлаб чиқаришга эмас, балки қўшимча тўлдиришга йўналтира олади.
Ёз мавсуми келганда эса, қўшма механизм асосида Қирғизистон ушбу энергияни қайта компенсация қилиб беради.
Мутахассислар фикрига кўра, бу формат, минтақада энергетик барқарорликни кучайтиради. Cув ресурсларини тежашга ёрдам беради. Қишда электр-энергияси тақчиллигининг олдини олади.