Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистондан Наманганда дарё орқали оғу олиб кирилганлиги маълум бўлди

Қирғизистондан Наманганда дарё орқали оғу олиб кирилганлиги маълум бўлди

Наманган. 2020 йил 03 июль куни соат 23:00 да  59 ёшли С.К. Қирғизистон Республикаси фуқароси «М» исмли шахс билан жиноий тил бириктириб божхона назоратини четлаб, «М»нинг ёрдамида Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикасини ажратиб турувчи, божхона назорати ўрнатилмаган «Норин» дарёси орқали, дарёнинг Қирғизистондаги қирғоғидан Ўзбекистондаги қирғоғига қараб, балиқ тутишга мўлжалланган қармоқ ёрдамида «гашиш» гиёҳвандлик воситасини олиб ўтказганидан сўнг, С.К. ушбу гиёҳвандлик воситасини яшаш уйи дарвозахонасига олиб бориб, яшириб қўйган.

Шундан сўнг, С.К. ўзининг таниши 44 ёшли Р.А. билан жиноий тил бириктириб, 2020 йил 05 июль куни 513,53 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 3.500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, шу куннинг ўзида С.К., нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйида 0,21 грамм «марихуана», 13,47 грамм «гашиш» ва 0,74 грамм “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келганлиги аниқланиб, мазкур воситалар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш)билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, С.К. ва Р.А., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Киритилди: 13:13 11.07.2020. Ўқилди: 2876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!