Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистонда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон халқаро темир йўлининг бутун узунлиги бўйлаб тўлиқ ҳажмдаги қурилиш ишлари расман бошланди

Қирғизистонда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон халқаро темир йўлининг бутун узунлиги бўйлаб тўлиқ ҳажмдаги қурилиш ишлари расман бошланди

Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегацияси жорий йилнинг 30 июнь куни Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятига ташриф буюриб, Фарғона ва Қўш-Добо тоннелларини қуриш ишлари билан яқиндан танишди.

Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур тоннеллар «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилишининг асосий иншоотлари ҳисобланади. Ҳар бир тоннелнинг узунлиги 12 км.дан ошади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Макмал темир йўл станцияси ўрнида қурилиши режалаштирилган янги станция лойиҳаси ва қурилиш майдони ҳамда Янги Жалолобод темир йўл станцияси қурилиши лойиҳаси билан яқиндан танишди.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни Қирғизистонда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон халқаро темир йўлининг бутун узунлиги бўйлаб тўлиқ ҳажмдаги қурилиш ишлари расман бошланди. Ушбу лойиҳа энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири ҳисобланиб, темир йўлларнинг 40 фоизга яқини тоннель ва кўприклар орқали ўтади.

Шунингдек, вазир И.Маҳкамов Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари А.Тургунбаев, «Қирғиз Темир Жолу» Миллий компанияси Бош директори ўринбосари Н. Арапбаев, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўл компанияси бош директори Чжоу Син ва ЭПC пудратчи ташкилотининг бош директори Чжан Эй Тао иштирокида қурилиш жараёнининг боришини муҳокама этиб, тегишли масалалар юзасидан фикр алмашди.

Киритилди: 17:06 02.07.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!