Starlink сунъий йўлдош интернети Қирғизистон ҳудудида ишга тушди. Хизматнинг расмий харитасида қўшни республика интернетдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган мамлакатлар қаторига қўшилган.
Қирғизистонликлар ўз манзилини киритиш орқали хизмат мавжудлиги ва ҳудуддаги тарифлар ҳақида қўшимча маълумот олиши мумкин. Ҳозирда барча ускуналар билан мини тариф 27 180 сомдан (3,7 млн.сўм), стандарт тарифи эса 36 270 сомдан (4,9 млн сўм) таклиф этиляпти. Starlink’нинг ишга туширилиши симли ёки мобил интернет барқарор ишламайдиган чекка қишлоқлар ва тоғли ҳудудлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Starlink сунъий йўлдош интернети 2025 йилнинг август ойидан Қозоғистонда, 2026 йилнинг февралидан эса Тожикистонда ҳам ишга туширилганди.