Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда порнографик контентга қарши қонун лойиҳаси қабул қилинади

Қирғизистонда порнографик контентга қарши қонун лойиҳаси қабул қилинади

📃 Қонун лойиҳасига мувофиқ, Қирғиз ҳудудида интернет маконида порнографик характерга эга контент тарқатилишига йўл қўйилмайди».

👍Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:

Порнографик характерга эга веб-сайт ёки саҳифага кириш талаб келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида чекланиши шарт;

Веб-сайт ёки саҳифа эгаси контентни 24 соат ичида ваколатли давлат органининг талаби билан ўчириши лозим;

Агар контент ўз вақтида ўчирилмаса ёки талаб инкор этилса, сайт фаолияти 2 ойгача тўхтатилиши мумкин;

Фаолият тўхтатилганда янги сайт ёки саҳифа яратишга рухсат берилмайди.

Қонун лойиҳасига кўра, агар бирор фуқаро сайт ёки саҳифада порнографик контент мавжуд деб ҳисобласа, ваколатли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Қонун қабул қилинганидан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси Республика ҳудудида кириш тақиқланадиган сайтлар рўйхатини (реестр) яратиши лозим бўлади.

Киритилди: 11:50 29.06.2025. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!