Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда манзил-колониялар ёпилади

Қирғизистонда манзил-колониялар ёпилади

Бу ҳақда 19 август куни бўлиб ўтган брифингда мамлакат адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди.

"Жазони ижро этиш муассасалари бор - бу қамоқхоналар, манзил-колониялар ҳам бор, аммо у ерга маҳкумлар фақат рўйхат ва назоратдан ўтиш учун боради. Аммо маҳкумлар манзил-колонияларга бормай қўйди. Кейин биз пробацияни жорий қилдик ва бу икки тизим бир-бирини такрорлайдиган бўлиб чиқди. Кадрлар етишмовчилиги ҳам бор эди. Энди бу манзил-колониялар тугатилиб, барчаси пробация тизимига ўтказилади", — дея изоҳ берди Баетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, 10 дан ортиқ манзил-колония ёпилади. Тегишли фармонни 4 август куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган эди.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!