Чўлпон-Отада (Қирғизистон) КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди.
Қирғизистон ОАВлари хабар беришича, унда ташкилот бош котиби Имангали Тасмагамбетов иштирок этмоқда.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон йиғилишда иштирок этмаётгани, бироқ видеобоғланиш орқали мамлакат вакили йиғилишда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги вазирнинг йиғилишда иштирок этмагани юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.
Томонлар халқаро ва минтақавий вазиятни, унинг КХШТ мамлакатлари хавфсизлигига таъсирини муҳокама қилади, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, терроризм ва экстремизмга олиб келадиган радикаллашувга, хусусан, Яқин Шарқдаги вазиятга қарши курашиш масалалари бўйича баёнотлар қабул қилади. Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТнинг минтақавий марказини яратиш масаласи кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари КХШТ ва ШҲТ ва МДҲ ўртасидаги кейинги ҳамкорликни муҳокама қиладилар.