Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда ҳавони ортиқча ифлослантирган машина эгалари жаримага тортилади

A A A
Қирғизистонда ҳавони ортиқча ифлослантирган машина эгалари жаримага тортилади

Бишкекда атмосферага зарарли моддалар чиқишининг белгиланган меъёридан ортиқ бўлган транспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейд ўтказилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, AKIpress хабар берди.

Рейд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жирғалбек Шамиралиэв, Аламедин тумани ҳокимлиги, Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Экологик ва техник назорат хизмати ҳамда шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси вакиллари иштирокида ўтказилган.

Рейд давомида 12 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган. Автомобиль эгаларига нисбатан Жиноят кодексига асосан 45 минг сом (тахминан 5 миллион 900 сўм) миқдорида баённомалар тузилган.

11 июль ҳолатига кўра, Бишкекда ҳаво сифати ўртача даражада бўлиб, келгуси икки кунда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.

Қирғизистонда ҳавони ортиқча ифлослантирган машина эгалари жаримага тортилади

Скриншоот: “Дарё”

Қирғизистон пойтахтида ҳаво ифлосланишининг асосий сабаби ПМ2.5 зарралари ҳисобланади. У ҳаводаги қаттиқ микрозарралар ва майда суюқлик томчиларини ўз ичига олади. Катта зарралардан фарқли ўлароқ, улар биологик тўсиқларни енгиб, танага киради ва шунинг учун инсон саломатлигига таҳдид солиши мумкин.

Киритилди: 03:45 12.07.2023. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!