Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда динни уйма-уй юриб тарғиб қилиш тақиқланиши мумкин

A A A
Қирғизистонда динни уйма-уй юриб тарғиб қилиш тақиқланиши мумкин

Қирғизистонда Жогорку Кенеш мажлисида “Диний эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги ҳамда “Диний соҳага оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда маъқулланди.

Ҳужжатлар ҳақида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Азамат Юсупов маълумот берди.

Қонун лойиҳаларининг мақсади диний соҳада давлат сиёсатининг изчиллигини таъминлаш ва қонунчилик базасини такомиллаштиришдан иборат.

“Диний эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан хорижда диний таълим олиш жараёнини тартибга солиш таклиф этилмоқда. Чет элда бузғунчи диний таълимнинг олдини олиш ва унинг таъсирига йўл қўймаслик, шунингдек, статистик маълумотларни юритиш мақсадида хорижда диний таълим олишни истаган шахслар ўз сафарларини Давлат дин қўмитаси ва диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи билан келишиб олишлари шарт.

Қонун лойиҳаси диний объектларни, диний хайрия жамғармаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказишни (қайта рўйхатдан ўтказишни) ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга ва диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари тушунчасини киритишга қаратилган.

Шунингдек, динни тарғиб қилиш ёки мажбурлаш мақсадида уйма-уй юришни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Киритилди: 06:25 15.12.2024. Ўқилди: 1294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!