Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонда 250 бошга яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди

Қирғизистонда 250 бошга яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди

Ҳолат Иссиқкўл вилоятининг Тон тумани ҳудудидаги яйловда кузатилган. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор гуруҳи вазиятни ўрганиш учун воқеа жойига етиб борган.

Қирғизистонда 250 бошқа яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, 7 июл куни соат 17:00лар атрофида Иссиқкўл вилояти, Тон тумани Кун-Чиқиш қишлоғи ҳудудидаги яйловда 250 бошқа яқин қўйларни чақмоқ ургани ва улар нобуд бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Тон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб борган.

Хабарда Қирғизистон Гидромет хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини доимий равишда табиат ҳодисалари ҳақида огоҳлантириб келганини, жумладан, 8-12 июл кунлари кучли ёмғир ёғиши хабар қилинганини билдирган.

Шу каби ҳолат олдинроқ Тожикистонда ҳам кузатилган эди. Унда Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Сангвор туманида чўпон ва қўйлар подаси яшин уриши оқибатида нобуд бўлганди.

Киритилди: 11:57 08.07.2024. Ўқилди: 1167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!