Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги "Ўтукчу" назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди.
Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар берди.
Бунинг ўрнига фуқаролар соат 07:00 дан 23:00 гача ишловчи “Апкан” чегара божхона постига йўналтирилади.
Ёпилиш "Ўтукчу" ва "Тул" ўтказиш пунктлари ўртасидаги кўприк таянчларининг кучли сув оқими таъсирида емирилиши билан боғлиқ.