Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида махфий туннел топилди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида махфий туннел топилди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида яна бир ер ости йўли топилди. Бу ҳақда республиканинг Ўш вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу туннел орқали одамлар ва контрабанда товарлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган. Жумладан, жорий йилнинг 5 апрель куни вилоят ИИБ ходимлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Суриштирувлар натижасида, у қўшни мамлакатга ушбу яширин туннел орқали ўтгани маълум бўлган.

Шунингдек, 12 апрелга ўтар кечаси Ноокен туманида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни пул эвазига ташкил қилганликда гумонланган маҳаллий аҳоли вакилини ҳам ушлаган.

"Қўлга олиш чоғида гумонланувчидан махсус белгили валюта ва тунги кўриш дурбинлари мусодара қилинди. Шунингдек, у уйида дастлабки қиймати қарийб 30 минг долларга тенг 87 қути наркотик моддани сақлаётгани аниқланди", дейилади хабарда.

Киритилди: 05:35 18.04.2024. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!