Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида аянчли автоҳалокат юз берди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида аянчли автоҳалокат юз берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган автоҳалокат тасвирланган видео юзасидан ИИВ ахборот хизмати хабар берди (https://t.me/Sh_Giyasov_IIV_matbuot_kotibi/908)

Жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 15:30лар чамасида, Қирғиз Республикаси Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистон Республикасининг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган, трейлер автотранспорт ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Қирғиз Республикаси «Чечме» чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон Республикаси «Чашма» чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган.

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон Республикаси, қолган 8 нафари Қирғиз Республикаси фуқароси) вафот этганлар.

Жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:45 21.05.2022. Ўқилди: 4180 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!