Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон ташқи қарзини 2035 йилгача тўлиқ қопламоқчи

Қирғизистон ташқи қарзини 2035 йилгача тўлиқ қопламоқчи

Қирғизистон яқин 11 йил ичида ташқи қарзини тўлиқ тўлаш ниятида. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаров Кабар агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“2035 йилга бориб, бугунги кунгача тўпланиб қолган 5 миллиард долларлик ташқи қарзларимизни тўлаймиз. Иқтисодиётимиз яхшиланди. Мамлакатда тинчлик ва барқарорлик бор экан, биз бемалол тўлаймиз”, – дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, аввалги қарзларни халқ ҳисобидан – республика бюджетидан тўланишини маълум қилди. Чунки бунгача бирорта ҳам ўзини-ўзи таъминловчи лойиҳа бўлмаган.

Шу билан бирга, Жапаров Қирғизистон истиқболли лойиҳалар, жумладан, қиймати 5-6 миллиард долларлик “Қамбар-Ата 1” ГЭСи қурилиши учун янги ташқи кредитлардан воз кечишни режалаштирмаётганини билдирди.

“Келажакда қанча қарз олсак ҳам, ҳар бир лойиҳа ўзини оқлайди. Республика бюджети ва халқ чўнтагига ҳеч қандай оғирлик бўлмайди”, – деди Президент.

Киритилди: 22:19 15.04.2024. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!