Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон президенти амалдорларнинг хорижда ҳисоб рақам очишини тақиқлади

Қирғизистон президенти амалдорларнинг хорижда ҳисоб рақам очишини тақиқлади

Қирғизистон президенти амалдорларнинг хорижда ҳисоб рақам очишини тақиқлаш ва даромадларини декларация қилиш назарда тутилган қонунни қабул қилди.

“Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунга кўра, эндиликда амалдорлар хорижий банкларда ҳисоб рақам оча олмайди (фақат баъзи расмийлар бундан мустасно). Шунингдек, амалдорлар қариндошларининг бизнесига кўмаклаша олмайди, қариндошлари билан боғлиқ компаниялар билан иш қилолмайди, давлат ресурсларини шахсий мақсадда ишлата олмайди ва протокол совғаларидан ташқари совға ололмайди.

Бундан ташқари, амалдорлар ўз акцияларини ишончли бошқарувга топшириши, даромад, харажат ва мол-мулкларини, жумладан, хорижий банк ҳисоблари ва компанияларни декларация қилиши шарт. Солиқ идоралари ва молиявий разведка хизматлари даромад ва харажатларнинг мослигини текширади, ноқонуний бойлик аниқланса, материаллар прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!