Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон мудофаа вазири: "Тожикистон билан можарони ҳал қилиш учун чегарага КХШТ қўшинларини жойлаштириш керак"

Қирғизистон мудофаа вазири: "Тожикистон билан можарони ҳал қилиш учун чегарага КХШТ қўшинларини жойлаштириш керак"

Қирғизистон – Тожикистон чегарасидаги вазиятни тартибга солиш учун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучларини жойлаштириш керак, деб ҳисоблайди Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда.

Унинг фикрича, томонлар ўртасида тинчликка эришиш учун бошқа вариант йўқ.

“Орамизга ҳакам келмагунча тинчлик бўлмайди. Мен баҳсли ҳудудларимизда КХШТнинг кичик контингентини ташкил этишни таклиф қилдим, бу можарони ҳал қилиш учун бир қанча муаммоларни – ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш ва давлат чегарасидан оғир техникани олиб чиқишни ҳал қилади”, — деди Бекболотов КХШТ Бош котиби билан учрашувда.

Шундан кейингина Қирғизистон мудофаа вазирлиги раҳбари айтганидек, чегараларни демаркация қилиш мумкин бўлади.

Киритилди: 11:55 19.10.2022. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!