Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон ҳукумати Афғонистондан келган газли ичимлик сотувини тақиқлади

Қирғизистон ҳукумати Афғонистондан келган газли ичимлик сотувини тақиқлади

Лаборатория текширувларида Афғонистонда ишлаб чиқарилган "Golden life" анорли газли ичимлик таркибида болалар саломатлигига зарар берадиган азорубин E-122 бўёғи аниқланган.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида савдо нуқталаридан Афғонистонда ишлаб чиқарилган “Golden life” (Золотая жизнь) анорли газланган ичимлик сотувдан олиб ташланган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига таяниб, маҳаллий қирғиз нашрлари хабар бермоқда.

Ишлар Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти буйруғига асосан амалга оширилган.

Хабарларга кўра, лаборатория текширувларида ичимлик таркибида, болаларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган азорубин E-122 бўёғи аниқланган.

Чакана савдо тармоқлари раҳбарларига ҳам ушбу маҳсулотни сотишни тақиқлаш бўйича буйруқ берилган.

Киритилди: 18:46 05.07.2024. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!