Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон фуқароларини Ғазодан эвакуация қилди

Қирғизистон фуқароларини Ғазодан эвакуация қилди

Қирғизистоннинг икки фуқароси Ғазо секторидан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, 24.кг хабар берди.

Маълум қилинишича, улар Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар доирасида, шунингдек, вазирликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида эвакуация қилинган. Жараёнда Саудия Арабистонидаги Қирғизистон элчихонаси ва Россиянинг Қоҳирадаги дипломатик ваколатхонаси иштирок этган.

Қирғизистон фуқароларини Ғазо секторидан муваффақиятли эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун Россияга миннатдорлик билдирган.

“Ғазо сектори ҳудудини тарк этмоқчи бўлган Қирғизистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этади”, — деган ТИВ, лекин у ерда қанча одам борлигига аниқлик киритилмаган.

Киритилди: 10:15 27.11.2023. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!