Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон енгил автомобиллар импортини деярли икки баробарга оширди

A A A
Қирғизистон енгил автомобиллар импортини деярли икки баробарга оширди

2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида Қирғизистонга хориждан умумий қиймати 980,2 миллион доллар бўлган 57,3 минг енгил автомобиль етказиб берилди, деб хабар қилди Миллий статистика қўмитаси.

Бу ўтган йилга нисбатан 27,5 минг автомобиль (+92 фоиз) ва 494 миллион долларга (+102 фоиз) кўпдир.

🇨🇳 Хитойдан енгил автомобиллар импорти ушбу даврда энг фаол бўлди – 576,9 миллион долларга (+594%) 34 мингта автомобиль (+891%).

Топ 5 та етказиб берувчилар қаторига қуйидагилар киради:

🇰🇷 Жанубий Корея - 85,1 миллион долларга (-15%) 11 минг автомобиль (-9%)
🇺🇸 АҚШ - 59 3 миллион долларга (+15%) 2,9 минг автомобиль (-1%)
🇯🇵 Япония - 49,6 миллион долларга (-8%) 1,9 минг автомобиль (-21%)
🇩🇪 Германия - 78,4 миллион долларга (+26%) 1,9 минг автомобиль (+42%)

Киритилди: 14:06 16.06.2024. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!