Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келиши мумкин

A A A
Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келиши мумкин

Жорий йил 2–4 август кунлари Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида юк автомобиллари тирбандлиги юзага келиши мумкин. Бу ҳақда 2 август куни Божхона қўмитаси хабар берди.|

Маълум қилинишича, Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида дастурий техник ишлар бажарилмоқда. Бунда транзит тарзида ҳаракатланадиган юк машиналарининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада тезлаштиришга хизмат қилувчи янги ахборот тизимлари жорий этилмоқда.“Бу ҳайдовчиларнинг божхонадан ўтиш жараёнларини соддалаштириш билан бир қаторда бунга сарфланадиган вақтни ҳам сезиларли даражада қисқартиради. Шу муносабат билан Қирғизистон Республикасининг чегара ўтказиш пунктларида ҳозирда дастурий техник таъмирлаш ва профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2025 йил 2-4 август кунлари ушбу давлат билан чегарада жойлашган божхона постларида юк автотранспорт воситаларининг қисқа муддатли навбатлари юзага келиши мумкин”, дейилади расмий хабарда.

Киритилди: 22:55 02.08.2025. Ўқилди: 1767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!